ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ БОШ ВАЗИРИНИ КАФЕГА КИРИТИШМАДИ. НЕГА?..

0

 

Янги Зеландиянинг Веллингтон шаҳридаги кафелардан бирига мамлакат бош вазири Жасинда Ардерн хоним ва унинг қаллиғи Кларк Гейфордларни киритишмади. Сабаби шуки, кафеда карантин чекловларининг биринчи босқичи ишга тушгач, айрим кафеларгина очилган. Шунда ҳам мижозлар ўзаро масофа сақлаган ҳолда жойлашишлари зарур эди. Шунинг ҳисобига столлар банд бўлиб қолган. Жуфтлик бундай муносабатдан сира ранжимади. Кутиб туришди. Столлардан бири бўшагач, кафе эгаси уларни лутфан ичкарига таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Янги Зеландияда мавжуд бўлган фавқулодда ҳолат бекор қилинди. Карантин чекловларининг иккинчи босқичи 25 майда кўриб чиқилади. Шундан кейин чакана савдо, савдо марказлари, ресторанлар, кинотеатрлар ва бошқа жамоат ташкилотлар ишга тушади. Мактаблар ва университетлар 18 май, барлар 21 майдан иш бошлайди. Лекин хориж фуқаролари учун яна маълум муддат чегаралар ёпиб қўйилади.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here