ЯҚИН ВАҚТЛАРДА АМЕРИКАДА ЯНА БИР ЯНГИ ШТАТ ПАЙДО БЎЛАДИ…

0

 

Орол давлат ҳисобланган Пуэрто-Рико яқин келажакда Америка Қўшма Штатлари таркибига алоҳида штат кўринишида қўшиб олиниши мумкин. Орол давлат губернатори Ванда Васкес шу йил 3 ноябрида референдум ўтказиш ҳақидаги қарорни имзолади. Референдум губернатор сайловлари билан қўшган ҳолда ўтказилади.

Аслида Пуэрто-Рико Америка бошқарувидаги давлат ҳисобланади. Лекин қонуний равишда қўшиб олинмаган. Албатта, референдум ижобий натижа берган тақдирда ҳам орол давлат Америкага қўшиб олиниши учун Конгресс тасдиқлаши лозим. Охирги марта Пуэрто-Рико аҳолиси 2017 йили худди шу масалада референдум ўтказган. Лекин Америка адлия вазирлиги ушбу референдум натижалари Конгресс тарафидан тасдиқланишига қарши бўлган.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here