Андижонда қарздордан 81 млн сўм солиқ қарзи ундирилди

0

Карантин даври бўлишига қарамасдан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиши натижасида солиқ қарздорликлари ундирилмоқда.
Андижон шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 14.04.2020 йилдаги солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги қарорига асосан хусусий корхонадан 81 млн. 165 минг 44 сўм солиқ қарзи ундирилиши белгиланган.
Бюронинг Андижон шаҳар бўлими ходимларининг мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида олиб борган ижро ҳаракатлари ҳамда тушунтириш ишлари натижасида хусусий корхонадан 81 млн 165 минг 44 сўм солиқ қарзи ундирилиши таъминланди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here