Божхоначилар давлат бюджетига 311 миллион сўм зарар етказилишининг олдини олишди

0

Божхона чегаралари орқали товар-моддий бойликларни яширин йўллар билан олиб ўтилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Яқинда Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ва Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари  божхона тўловларидан қочиш мақсадида юртимизга олиб кирилаётган товар-моддий бойликларнинг божхона расмийлаштирувига тақдим этилган ҳужжатларга маълумотларни нотўғри киритиш билан боғлиқ навбатдаги қонунбузилиш ҳолатларини фош этишди.

Жумладан, “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона постида хориждан пойтахтимиздаги  маъсулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган контейнер ўрнатилган тартибда инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилганида контейнердаги юкларнинг кўрик тасвирлари билан унга тегишли ҳужжатлардаги маълумотлар ўртасида тафовут борлиги маълум бўлди.

Йўл-юк кузатув ҳужжатларга мувофиқ мазкур контейнер қоғоз салфеткалар ишлаб чиқариш ускунаси, кунгабоқар уруғи ва шиналардан иборат товарлар белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ҳужжатларда кўрсатилмаган ҳамда кўрсатилганидан ортиқча умумий қиймати 144,5 млн. сўмлик 360 дона шиналар, 200 кг ионалмашинадиган смола ҳамда 456 кг камар қисқичлари” товарлари борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қонунбузарлар бу ҳаракати билан салкам 75,7 млн. сўм миқдоридаги божхона тўловларини четлаб ўтишга уринишганлиги маълум бўлди.

Яна бир шунга ўхшаш ҳолатда мазкур бўлим ходимлари  томонидан хориждан пойтахтимиздаги корхона номига келтирилган темир йўл контейнерининг инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилганида, йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча умумий қиймати  448 млн. сўмлик 10 минг 400 дона велосипед покришкаси, 1000 дона арава ғилдираклари ҳамда 7 тонна электрод товарлари борлиги маълум бўлди.

Натижада дастлабки хисоб китобларга кўра, давлат бюджетига 236 млн. сўм зарар етказилишининг олди олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here