ЭНДИ АФҒОНИСТОННИ ИККИ РАҲБАР БОШҚАРАДИ…

0

 

Афғонистонда ўтган президентлик сайловларида ҳам амалдаги президент Ашраф Ғани, ҳам бош вазир Абдулла Абдулла ўзаро кураш олиб борди. Натижада Ашраф Ғани кичик ҳисобда ғолиб бўлди. Аммо рақиби Абдулла Абдулла сайлов натижаларини қалбакилаштирилган дея ҳисоблади ва у ҳам ўзини Афғонистон президенти дея эълон қилди. Икки рақиб бараварига қасамёд қилиш маросимини ҳам ташкил этди. Бироқ бир давлатда фақат биттагина президент бўлиши лозим. Ашраф Ғани ниҳоят ён беришга мажбур бўлди. Улар рақиби, Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла билан ўзаро келишишди. Келишувга кўра ҳокимият иккига бўлинди. Энди Абдулла Абдулла бош вазир лавозимида бўлишига қарамай, президент қанча амалдорни ишдан олиб, ишга қўйса, баравар шу ваколатга эга бўлди. Бундан ташқари, Абдулла Абдулла хориж давлатлари билан турли мавзулардаги музокараларни олиб боради. Террорчи гуруҳлар билан келишувлар, тинчлик битимларини имзолаш, уларни жазолаш, уларга қарши ҳарбий операцияларни ташкил этиш ҳам Абдулла Абдулланинг гарданида бўлади. Бир сўз билан айтганда, Афғонистон икки раҳбар ўртасида қолди. Экспертлар эса бу ҳаракатларни Афғон диёридаги тинчлик ва бирдамлик шамолига менгзашмоқда.

Ишқилиб охири бахайр бўлсин!

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here