Генерал Дўстум Афғонистон тарихидаги биринчи ўзбек маршалига айланди

0

Афғонистонда бир вақтнинг ўзида расман фаолият олиб бораётган иккита президент ярашди. BBC Ўзбек хизматининг маълум қилишича, Муҳаммад Ашраф Ғани ва доктор Абдулла Абдулла ўртасидаги сиёсий келишув кеча, 17 май куни имзоланди.

Янги келишув Афғонистонда яна бир фуқаролар урушига етаклаши мумкинлиги айтилган бир неча ойлик сиёсий инқирозга якун ясаши кутилмоқда.

Битимга мувофиқ, фақат Муҳаммад Ашраф Ғанининг якка ўзи президентлик мақомини сақлаб қолди. Доктор Абдулла Абдулла Афғонистон Олий миллий ярашув кенгаши раислиги билан кифояланадиган бўлди.

Фақат сулҳ ва муроса масалаларида Афғонистонда президент Ғанидан кейин иккинчи қудратли шахсга айланди.

Шунингдек, икки сиёсий рақиб Вазирлар маҳкамаси таркибини танлашда ҳам тенг ҳуқуққа эга бўлишади ва барча ҳокимларни биргаликда тайинлашади.

Аммо собиқ ижроия раис ва қўшалоқ президентдан биттаси — доктор Абдулланинг Афғонистон Олий давлат ва Миллий хавфсизлик кенгаши таркибига кириш-кирмаслиги ҳозирча очиқланмаган.

Бугун имзоланган янги келишувга мувофиқ эса, генерал Абдулрашид Дўстум Афғонистон тарихидаги учинчи маршалга айланган. Бунга қўшимча, Афғонистон Олий давлат ва Миллий Хавфсизлик кенгашлари таркибига кириши ҳам маълум бўлган.

Маршаллик Афғонистон Қуролли кучларида энг Олий ҳарбий рутба саналади.

Sof.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here