МОСКВАДА КАРОВАТГА МИХЛАНГАН НОГИРОН АЁЛНИ КАРАНТИН ТАЛАБИНИ БУЗГАНЛИКДА АЙБЛАШДИ…

0

 

У оддий аёл эмас. Россиядаги Халқлар Дўстлиги университети профессори Ирина Карабулатова эди. Кўп йиллардан бири шол бўлиб қолган. Бир жойда ётади. 1- гуруҳ ногирони. Яқинда унга коронавирус туфайли жорий этилган карантин ва ўз-ўзини изоляция қилиш тезкор штаби қошидаги жарималар бюросидан хат келибди. Хатда ўз-ўзини изоляция қилиш талабини бузгани учун 4 000 рубл миқдордаги жаримага тортилгани ёзилибди. Маълум бўлишича, Москвада барчага шарт қўйишган. Шартга кўра, ҳамма оммавий тарзда смартфонига «Ижтимоий мониторинг» деб номланган дастурни ўрнатиши лозим экан. Рўйхатга қарашганки, Ирина Карабулатованинг смартфонига ўша дастур ўрнатилмабди.

— Биринчидан, — дейди Ирина. — Менинг телефоним смартфон эмас. Оддий телефон. Унга дастур ўрнатиб бўлмайди. Ҳеч ким менга қўнғироқ қилиб суриштиргани ҳам йўқ. Ҳе йўқ, бе йўқ менга жарима талабномасини юборишибди…

Маълумотларга қараганда, Иринанинг ўзи ўша бюрога қўнғироқ қилиб, суриштирган. Аҳволни тушунтирган. Аммо ҳеч ким унга қулоқ ҳам тутмабди. Жарима тўлаши шартлигини айтишибди-ю, алоқани узишибди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here