ОНАМ… (онам Чўлпоной Тешабой қизининг ёрқин хотирасига)

0

 

 

***

 

Етимчасин талтайтирмай, сарғайтирган онам-а,

Ўзи узун тунларимни узайтирган онам-а.

Хаёлимда хандон отиб кулаверса-да, зимдан,

Қабристонни зир титратиб йиғлайтурган онам-а,

Мен сағирнинг дилгинасин тиғлайтурган онам-а.

 

***

 

Бачқирариқ қирғоғининг райҳонлари қуришган,

Онамсиз хўп доғда қолмиш давронлари қуришган,

Бўзларимни она уйнинг айвонлари кўришган,

Мен ношудни ҳануз илғақ кутайтурган онам-а,

Соғинганда лахта қонлар ютайтурган онам-а.

 

***

 

Сизла қалбим қайноқ эди. Совиб кетдим. Сарғайдим,

Қаҳратоннинг қаттолида қолиб кетдим, қартайдим,

Мен армон-у аламлар-ла елкалашиб улғайдим,

Қаҳратоннинг қаттолидек қотайтурган онам-а,

Мен ношудни ҳануз илҳақ кутайтурган онам-а.

Оллоҳдан сўрайманки, сизни раҳмат-мағфиратига олсин! Қоронғи қабрингиз нурларга тўлсин! Охиратингиз обод бўлсин! Омин! Оллоҳу Акбар!!!

Олимжон ҲАЙИТ

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here