РОССИЯДА СЎНГГИ БИР КЕЧА-КУНДУЗДА КОРОНАВИРУСДАН ЎЛГАНЛАР РЕКОРД ДАРАЖАНИ ҚАЙД ЭТДИ…

0

 

Сўнгги бир кеча-кундузда Россияда 8926 киши коронавирус юқтирган. Ўлим топганлар эса рекорд даражани қайд этди. Бир кеча-кундузда 77 киши коронавирус туфайли қазо қилди. Вирус юқтирганларнинг 3238 нафари Москва, 921 нафари Москва вилояти, 423 нафари эса Питерга тўғри келади.

Москва шаҳрида коронавирусдан ўлганлар 1580 нафарни ташкил этмоқда. Коронавирус юқтирганларнинг умумий сони эса 113 минг 831 кишидан иборат. Россия бўйича коронавирусга чалинганлар сони 281 минг 752 нафарга етди. 67 минг 373 киши тузалди, 2631 киши ўлим топди.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here