ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСДАН ТУЗАЛГАНЛАР СОНИ ОРТДИ…

0

 

Бугун пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг 10 нафари эркак, 8 нафари аёл. Уларнинг 15 нафари чет элдан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 6 нафари Самарқанд вилоятидан, 3 нафардан Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидан, 1 нафардан Тошкент шаҳри ва Фарғона, Хоразм вилоятларидан, 3 нафари эса Тожикистон Республикасидан. Беморлар орасида энг ёши каттаси 66 да, кичиги 3 ёшли эгизаклардир.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 733 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар сони 751 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2293 нафарни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here