ХИТОЙДА ЯНГИ КАРАНТИН ҲОЛАТИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ…

0

 

Коронавируснинг иккинчи тўлқини Хитой раҳбарларини қайтадан карантин ҳолати жорий этишга мажбур қилди. Цизилинь вилоятида автобус, темир йўл қатновлари тўхтатилди. Мактаблар ёпиб қўйилди. Фуқаролар ўз ўзини изоляция қилиш ҳолатига туширилди. Ҳар бир оиладан фақат бир кишигина озиқ-овқат, дори-дармон хариди учун кўчага чиқади. Бу иш ҳар икки кунда бир марта амалга оширилади. Бундан ташқари, вилоятдаги дорихоналарга сил касалига қарши дорилар сотиш тақиқлаб қўйилди. Бу иш фуқаролар коронавирус юқтирганини тиббиётчилар ва атрофдагилардан сир тутмаслиги, ўзини ўзи даволашга уринмаслиги мақсадида қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда коронавирус эпидемияси ўтган йил декабри охирида Ухань шаҳрида пайдо бўлган. Шу кунга қадар мамлакат бўйича 4, 5 миллион киши коронавирус юқтирган. 310 мингдан кўпроқ одам ўлим топди.

 

loading...