АМЕРИКАЛИК МИЛЛИАРДЕРЛАР КОРОНАВИРУСДАН ҚОЧИБ ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯГА БЕРКИНИШДИ…

0

 

Ҳозирги кунларда Янги Зеландия америкалик бойваччаларнинг ягона паноҳига айланган. Миллиардерлар коронавирус пандемияси бошланган лаҳзаларданоқ Янги Зеландиядаги бункерларига ошиқишган. Ҳа, улар олдиндан шу бункерларни қуриб қўйишган. Табиий офат, оммавий қирғин бошланди дегунча ўша бункерларга беркинишади.

Масалан, Сан-Францискода яшовчи миллиардер Михай Динулеску чегаралар ёпилишидан тўрт кун бурун Янги Зеландияга рафиқаси билан бирга учиб келган. Динулескудан ташқари, яна ўндан ортиқ америкалик бойваччалар шу мамлакатни ҳимоячига айлантирган.

— Биз қуриб қўйган бункерлар, — дейди Динулеску. — Қиёмат қойимдан ҳам бизни ҳимоя қилади. Бунинг учун бункерларда барча шарт-шароитлар яратилган…

Коронавирусдан қочиб Янги Зеландияга қочганлар орасида «Open AI» компанияси етакчиси Сэм Альтман, «Reddit» бош директори Стив Хаффман ҳам бор. Миллиардер Питер Тил 2011 йилиёқ Янги Зеландия фуқаролигини олган. Мамлакатда иккита ҳашаматли уйи, бункери бор.

Балки пулдорларнинг бу ҳаракатлари кимларнингдир тарафидан маъқулланар. Балки уларнинг ўзлари бункерларга беркинишса, ҳаёти, жонини асраб қолишларига қаттиқ ишонишар. Аммо бир ҳақиқатни унутиб қўйишган кўринади. Ҳақиқат шуки, агар Оллоҳ асрамаса, бандаси бункер тугул, ер остига қаср қуриб беркинганда ҳам албатта балога гирифтор бўлади.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here