АҚШ ПРЕЗИДЕНТИ ДОНАЛЬД ТРАМП КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ГИДРОКСИХЛОРОХИН ИЧМОҚДА…

0

 

Шу ҳақда Оқ уй маъмуриятидагилар расман маълум қилган. Трампнинг ўзи ҳам сўнгги брифинг жараёнида ушбу дори воситасини бир ярим ҳафтадан бери қабул қилаётганини тан олди. Аммо экспертларнинг фикрича, бу дори воситаси организм учун хавфли кечиши мумкин. Қолаверса, ҳали ҳеч бир давлатда коронавирусдан худди шу дори ёрдамида тузалганлар кўзга ташланмади. Аслида у «малярия», «волчанка» каби хасталикларга қарши қўлланиб келинган.

— Коронавирусдан гидроксихлорохин ҳимоя қилишининг исботи менинг ўзим, — деди Трамп. — Бир ярим ҳафтадан бери ичяпман. Мана, ҳануз сизларнинг қаршингиздаман. Бу янги дорининг шарофатидир…

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here