Банк фуқародан 663 млн сўм кредит қарздорлигини МИБ ёрдамида ундирди

0

Бюронинг Сергели туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 21.02.2020 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Х.Мусаевадан ундирувчи АИТБ “Ипак Йўли” банкининг Мирзо Улуғбек филиали фойдасига 626 млн. 250 минг сўм асосий қарз, 37 млн 677 минг 520 сўм ўз вақтида тўланмаган фоиз қарздорлиги жами 663 млн. 927 минг 520 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.
Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига жорий йилнинг 26 март куни келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш қарори қабул қилинган.
Ижро ҳаракатлари давомида, 2020 йил 29 март куни қарздор Х.Мусаева ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор билан таништирилиб, ундан мазкур қарздорликни тўлаш юзасидан тегишли тартибда мажбуриятнома олинган.
Бундан ташқари, бўлим томонидан масофадан туриб қарздорга нисбатан олиб борилган тўғри тушунтирувлар натижасида қарздор фуқаро банк олдидаги катта миқдордаги кредит қарздорлигини тўлаган.
Жорий йилнинг 15 май кунги “Ипак Йўли” банкининг Мирзо Улуғбек филиали томонидан кредит қарздорлик тўлиқ қопланганлиги тўғрисидаги №754-сонли хатига асосланиб, ушбу ижро иши Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here