ДОИМИЙ ТАРЗДА ТИББИЁТ НИҚОБИДА ЮРИШ СОҒЛИҚ УЧУН ЗАРАР ЭКАН…

0

 

Шу ҳақда россиялик педиатр ва телебошловчи Евгений Комаровский алоҳида тўхталиб ўтди. Комаровскийнинг айтишича, одамнинг ўпкаси организмдаги энг муҳим аъзолардан биридир. Биз 20 даража ҳароратга эга ҳавони ютиб, уни 36 даражага етказган ҳолда ташқарига чиқарамиз. Демак, доимий равишда тиббиёт ниқобида юрган одам терлайди. Айниқса, умумий овқатланиш масканларида ишловчи ошпазлар учун бу жуда хавфли. Негаки, у ишлайдиган жойнинг ўзи иссиқ. Яна тиббиёт ниқобида юради. Терлайди. Терини ҳадеганда артади. Ҳадеганда ниқобни тўғрилайди. Шубҳасиз, қўл билан бу ҳаракатларни содир этади. Кейин ўша қўл билан сиз-у бизга овқат сузиб беради. Ўзи-чи? Ўзи ҳам ўша қўл билан таом ейди. Хуллас, тиббиёт ниқобида юришнинг ҳам дискомфорт пайдо қилувчи жиҳатлари кўп. Шуни ҳисобга олиб ҳар биримиз қўшимча гигиеник ҳолатни ташкил этиб олишимиз лозим.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here