Францияда мактабларнинг очилиши ортидан ўқувчиларда коронавирус аниқланмоқда

0

Францияда коронавирус сабабли ўрнатилган карантин сабабли ёпилган мактаблар, 11 май куни очилиши ортидан 70 нафар болада вирус аниқланди.

Франция Таълим вазири Жан Мичел Бланқуэр маҳаллий ОАВларга берган маълумотга кўра, мамлакатда 40 минг мактаб очилган ва мактабларда ўқувчилардан ҳар куни коронавирусга қарши тест олинмоқда.

Коронавирус аниқланган мактаблар яна қайтадан ёпилган. Вазир такрор ёпилган мактабда таълим олаётган ўқувчиларнинг хавотирини ва қўрқувини яхши тушунишини айтиб ўтган.

Маълумот учун, Францияда ўқув муассасалари 16 март куни ёпилган эди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here