ИИББ терговчиси дастлабки тергов давомида айбланувчининг жиноий фаолиятига доир яна бир ҳолатни аниқлади

0

Юнусобод тумани ИИО ФМБ терговчиси жиноий иш бўйича олиб борган дастлабки тергов давомида аниқлашича, жорий йилнинг 16 февраль куни Жиззах вилоятилик бўлган 25 ёшли Қамриддин Ж., А.Б.га тегишли “Орландо” русумли автомобилнинг ён ойнасини синдириб, жабрланувчи томонидан автомобиль салонида қолдирилган бир миллион сўмни ўғирлаб кетган. Мазкур факт бўйича Қамриддин Ж.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 3 қисми (“Ўғрилик”) бўйича қўшимча айблов юклатилди.

Суд айбланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади. Тергов давом этмоқда.

Тошкент шаҳар Ички ишлар
бош бошқармаси

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here