КОРОНАВИРУС ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қиш фаслида коронавирус инфекцияси иккинчи марта авж олиши тўғрисида Европани огоҳлантирди.

 

The Telegraph

 

Хитойнинг шимоли-шарқида жойлашган Цзилин ва Ляонин вилоятларидаги шаҳарларда 108 миллион киши COVID-19 нинг янги тўлқини туфайли карантинга жойлаштирилди.

 

Bloomberg

 

Халқаро валюта жамғармаси 2021 йилда иқтисодиётнинг тўла тикланиш эҳтимоли кам эканини маьлум қилди. Жаҳон иқтисодиётининг тикланиши учун кўпроқ вақт керак бўлади. Протекционизм хавфи таькидланмокда.

 

Guardian

 

Туркияда Ийд-ал-Фитр — Рўза ҳайити айёми вақтида коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида шанба кунидан бошлаб мамлакат бўйлаб 4 кунлик изоляция жорий қилинади. Фуқароларнинг кўчага чиқишлари тақиқланади.

 

NYT

 

Франция ва Германия Европа иқтисодиётини тиклаш жамғармаси тасарруфида 500 миллиард евро жамлашни таклиф қилмоқда, бу пуллар ЕИ мамлакатлари ўртасида, асосан COVID-19 дан азият чеккан давлатларга кўпроқ миқдорда тақсимланади.

 

ВВС

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here