Олимлар: «Атипик зотилжамни бошидан ўтказганларга коронавирус қўрқинчли эмас»

0

2003 йилда авж олган ўткир респиратор синдром SARS’ни бошдан ўтказганларга SARS-CoV-2 коронавируси қўрқинчли ҳисобланмайди. Бу ҳақда Nature нашри маълумотларига асосланиб kun.uz хабар қилди.

Таъкидланишича, инсон организмида атипик зотилжамдан кейин ишлаб чиқилган антитаналар янги турдаги коронавирусни табиий ҳолда блоклай олади. Бу эса ушбу антитаналар вирусларга қарши дори воситалари ва вакциналар ишлаб чиқилишига хизмат қилиши мумкинлигини англатади.

Олимлар буни аниқлаш мақсадида лаборатория шароитида тажриба ўтказишган. Улар 17 йил аввал SARS‘ни бошдан ўтказган одамдан моноклон антитаналарнинг бир нечта турини олишган. Аниқланишича, улардан бир нечтаси SARS-CoV-2 коронавируси билан боғланиб, организмни зарарланишдан ҳимоялай олади. Олимларнинг фикрича, бир нечта антитана комбинацияси коронавируснинг турли мутацияларини енгишда ёрдам бериши мумкин.

Энди коронавирусдан дори топилганига ишонч ҳосил қилиш учун одамларда тадқиқотлар ўтказиш лозим бўлади.

SARS эпидемияси 2002-2003 йилларда юз берган. Унга чалиниш ҳолатлари 29 та давлатда, энг кўп Хитойда қайд қилинган. Ҳаммаси бўлиб вирусга чалиниш бўйича 8098 та ҳолат қайд қилинган, улардан 774 таси ўлим билан якунланган.

Охирги маълумотларга кўра, айни вақтда янги турдаги коронавирусга дунёда 4,8 млндан кўпроқ одам чалинган, 318 мингдан кўпроқ одам ундан вафот этган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here