РОССИЯДА 15 ЁШЛИ ЎСМИР ЧАҚМОҚ УРИШИ ТУФАЙЛИ ВАФОТ ЭТДИ…

0

 

Фожиа шу йил 18 май куни соат кечки 21: 00 да содир бўлди. 15 ёшли исми-шарифи маълум қилинмаган ўсмир Рославка қишлоғи четига сигирларини уйга ҳайдаб келиш учун борганди. Фавқулодда чақмоқ чақди. Ўсмир табиий офат исканжасида қолди. Ўша атрофда бўлган фельдшер ва қишлоқ одамлари оғир аҳволда қолиб кетган ўсмирга ёрдам беришга уринишди. Афсуски, умри қисқа экан. Ўсмир касалхонага етмай вафот этди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари бахтсизликнинг асл сабабларини аниқлашмоқда.

 

loading...