СЎРАГАН ЭДИНГИЗ…

0

 

— Коронавируснинг иссиқда ўлиши ростми?

— Янги SARS-CoV-2 коронавируси 30℃ ва ундан юқори даражада ўзининг инфекцион фаоллигини тўлиқ йўқотади.

Паст даражадаги намлик ва қуёш нурлари вируснинг парчаланишига ёрдам беради.

Вирус +70 даражада тўлиқ йўқолади.

— Коронавирус кўп қаватли уйлардаги вентиляция тизими орқали ўтиши мумкинми?

— Коронавирус, ҳар қандай респиратор вирус каби вентиляция тизимида ҳам, кондиционерларда ҳам яшамайди.

— Коронавирусни тамаки орқали юқтириб олиш мумкинми?

— Мумкин. Кир қўл билан тамакини олиб, чекишни бошласангиз, коронавирусни юқтириб олиш мумкин.

— Коронавирус вафот этган кишининг танасида қанча вақт сақланиб қолади? Дафн маросимларида касалланиш мумкинми?

— Вирус COVID-19 га чалинган одамнинг вафоти заҳотиёқ танадан йўқолмайди.

Тахминларга кўра, у тананинг тўқималарида бир неча кун сақланиб қолиши мумкин.

Дафн маросимлари чоғида эҳтиёт чораларини қўллаш ва майитга тегинмаслик лозим.

loading...