Ўзбекистонда бу йил Рамазон ҳайити намози ўқиладими?

0

“Azon.uz” ахборот-таҳлилий портали мухбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати раҳбари Комилжон Бурҳоновга мурожаат қилди.

“Айни пайтда мазкур масала юзасидан муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигида нуфузли уламолар қаттиқ бош қотиришяпти. Коронавирусга қарши курашиш Республика махсус комиссияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хулосалари, ҳатто об-ҳавонинг қандай бўлиши каби омиллар, шунингдек, атрофимиздага қўшни давлатлардаги эпидимиологик вазият ва бошқа жиҳатларни ўрганиб охирги хулосага келинади. Ҳозирча Рамазон ҳайити намози ўқилиши ёки ўқилмаслиги тўғрисида аниқ гапни айтиш қийин. Агар Ҳайит намози ўқиладиган бўлса, унинг тартиблари ҳақида маълумот берилади.

Ўқилмаслиги жоиз деб топилса, унда ҳам Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг аниқ кўрсатмалари ёйинланади.

Яна шуни қўшимча қилишим мумкинки, бугунги кунда масжид ва бошқа диний муассасалар фаолият юритмаяпти. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари, имом-домлалар, қорилар Қуръон хатми билан, саловат ва тасбиҳлар айтиш билан банд. Юртимизга келаётган синовларни, балоларни даф этишда хайрли дуоларимиз билан камарбаста бўлиш ҳаракатидамиз. Бугун ҳам “Uzrеport” телеканали орқали тўғридан тўғри эфирда хатмона бўлиб ўтади. Унда ҳамма хатми Қуръонларнинг якуни, яъни хатми Қуръондан кейинги дуолар ижобат бўлади, дейилган қавлларга мувофиқ элу юртимиз, мусулмонлар ҳақига дуойи хайр қилиш режалаштирилган. Ҳаммани шу жараёнда биз билан бирга бўлишга чақириб қоламан” деди Комилжон Бурхонов.

Абдулазиз Муборак ёзиб олди

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here