Ўзбекистонликлар Россияга бориш учун рухсатнома олиши мумкин – асосий шарти

0

Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон фуқароларининг чет элга чиқишларига рухсат бериш имконияти истисно ҳолатларда кўриб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси Консуллик бўлими мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига асосан хабар қилди.

“Ҳозирги вақтда РФда яшаш гувоҳномасига эга бўлган, яқин қариндошлари – Россия фуқароси бўлган хорижликлар, ёхуд ватандошларни кўчириш бўйича давлат дастурининг иштирокчилари фақат Россияга кириши мумкин”, – дейилган Консуллик бўлими Telegram-канали хабарида.

Мамлакатга кириш учун рухсатнома олиш учун 27 майга қадар ушбу ҳавола орқали тегишли шаклни тўлдириш зарур.

Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон фуқароларининг республика чегарасидан ўтишлари тўғрисидаги қарор фақат Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан қабул қилинади.

Sputniknews-uz.com

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here