ХИТОЙДА ПОЛИЦИЯЧИ ШЛЕМИ АВТОМАТ ТАРЗДА ОДАМНИНГ ТАНА ҲАРОРАТИНИ ЎЛЧАЙДИ…

0

 

Хитой ҳукумат раҳбарларининг кўрсатмасига биноан «KC Wearable» фирмаси мутахассислари полициячилар учун махсус шлемлар ишлаб чиқарди. Шлемларга тепловизорлар ўрнатилган. Улар икки метр масофадан теваракдаги фуқароларнинг тана ҳароратини ўлчайди.

Аммо айрим экспертлар тепловизорли шлемларнинг кўзланган натижани беришига ишонишмаяпти. Уларнинг айтишича, коронавирус кўпчиликда ҳеч қандай белгиларсиз урчийди ва уларни аниқлаш жуда мушкул кечаркан.

Нима бўлганда ҳам Хитой ҳукумати янги шлемларнинг аҳамиятига ишонмоқда. Шлемлар полициячилар билан бирга бўлиш асносида барибир коронавирусга чалинганларни аниқлаши тайин экан.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here