Андижонда «Газель» ва «Lacetti» тўқнашуви оқибатида ёнғин юзага келди ва иккала автомобиль салони ёниб кетди

0

Андижон вилоятининг Шаҳрихон шаҳрида 19 май куни «Газель» ва «Lacetti» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ маълумотига асосланиб daryo.uz хабар бермоқда.

Ҳодиса соат 14:00 ларда «Бувайда» МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 416-километрида юз берган. 1977 йилда туғилган О.Ш. ўз бошқарувидаги «Газель» русумли транспорт воситасида ортга қайрилиб олаётган вақтида 1990 йилда туғилган А.З. бошқарувидаги «Lacetti» «Газель»нинг чап томонига келиб урилган.

Оқибатда «Lacetti» йўловчиси 1985 йилда туғилган И.М. (эркак) тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Тўқнашув оқибатида «Газель»да ёнғин юзага келиб, ёнида турган «Lacetti»га ҳам ўтган. Транспорт воситалари салони ва бошқа қисмлари ёниб кетган. Ёнғин бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

loading...