Бугун Термиз халқаро аэропортида карантин давридаги илк рейс амалга оширилди

0

Тошкент-Термиз НУ-065 йўналиши бўйича учган ҳаво кемаси соат 09:52да мамлакатимиз жануби Сурхон воҳасига қўнди. Унда 40 нафар йўловчи ва 251 кг юк келтирилди.

Термиз-Тошкент НУ-066 йўналиши бўйича эса 117 йўловчи ҳамда 834 кг юк пойтахтга соат 13:23да учиб кетди. Йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳаво кемасига жойлаштириш ишлари карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.

«Uzbekistan Airports» АЖ Ахборот хизмати

loading...