Қашқадарёда 75 дона гугурт қутисига яширилган оғу фош этилди

0

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айламасига чек қўйишди.

Чироқчи туманининг қўшни Самарқанд вилояти билан чегара ҳудудидаги айланма йўллар орқали ҳаракатланиб кетаётган “Нексия” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, транспорт воситасининг олд ўриндиғи остига фуқаро У.М. га тегишли, 75 дона гугурт қутисига жойланган 224 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги ва ушбу заҳри қотиллар Тошкент шаҳрига сотиш учун олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаркатлари олиб борилмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here