ҚАТАРНИНГ ҚИРҒИЗИСТОНДАГИ ЭЛЧИХОНАСИ ҲИСОБЧИСИ ЭЛЧИНИ КАТТА ПУЛГА ЧУВ ТУШИРДИ…

0

 

Қирғизистондаги Қатар элчихонасида шартнома бўйича бош ҳисобчи вазифасида ишлаб келган фуқаро А. иш жараёнида  шахсан элчининг, яна бошқа ходимларнинг имзоларини қалбакилаштириб, нақд 17 минг 252 доллар маблағни ўзлаштирган.

Элчихона вакилининг суд жараёнида тан олиб айтишича, бу жиноятдан банк ходимаси орқали хабар топишибди. Ходима имзолар қалбакилиштирганига гумон қилиб дарҳол элчихона раҳбариятига мурожаат этган. Ички текширувлар натижасида бош ҳисобчининг айби ошкор бўлди.

Суд ҳукмига кўра, бош ҳисобчи 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди ва яна 70 минг сомлик жаримага тортилди.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here