Қидирувдаги ота алимент тўлаб жавобгарликдан қутулиб қолди

0

Бюронинг Зафаробод туман бўлими иш юритувида суд қарорига асосан қарздор И.Кушбақов ҳисобидан Н.Кушбақова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро харакатлари давомида И.Кушбақов алимент суммасини тўлашдан бош тортиб, яшаш манзилидан чиқиб кетганлиги аниқланган ва 14.02.2020 йилда унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида 14.05.2020 йилда И.Кушбақов ушланиб Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 474-моддаси юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб жавобгарликка тортиш мақсадида Зафаробод туман маъмурий судига олиб келинди. Шундан сўнг суд мажлиси давомида қарздордан вужудга келган 8 млн. 190 минг сўм алимент қарздорлик ундирувчига топширилди ва маъмурий иш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 271-моддаси 10-бандига асосан иш юритишдан тугатилди ҳамда қарздор суд залидан озодликка чиқарилди.

Бундан ташқари, бўлим иш юритувига 15.05.2020 йилда келиб тушган жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг ижро ҳужжатига асосан Ж.Рузиев ҳисобидан давлат фойдасига 11 млн. 150 минг сўм жиноий жарима тўлиқ ундирилиши таъминланди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here