ШВЕЦИЯДА КАРАНТИН ЙЎҚ. ЎЛИМ ҲОЛАТИ БЎЙИЧА РЕКОРД ЎРНАТИЛДИ. ШУ РОСТМИ?..

0

 

Ҳа, айни кунга келиб Швецияда коронавирус қутургандан қутурди ва мамлакатдаги ўлим ҳолати Европа миқёсида рекорд даражани қайд этди. Бунинг сабабини қаердан излаш керак? Албатта, мамлакатда мавжуд тартибдан, қонундан. Швецияда коронавирус пандемияси бошлангандан то шу кунгача карантин, ўз-ўзини изоляция қилиш кабилар жорий этилмаган. Швеция раҳбарлари одамларни уйида олиб ўтириш бошқа хасталикларни келтириб чиқаради деб ҳисоблашган. Мактаблар, умуман, ўқув юртлари, дўконлар, ресторанлар, ташкилотлар ёпилмаган. Одамлар кўчада ниқобсиз ҳаракатланган ва ҳозир ҳам шундай. Оқибати-чи? Расмий маълумотларда айтилмоқдаки, кейинги бир ой ичида Швеция бўйича коронавирусдан ўлганлар сони 10 минг нафардан ошиб кетган.

Ишқилиб, охири бахайр бўлсин!

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here