«Ўзбекистонда иккинчи хотинга уйланишга расман рухсат берилди» мазмунидаги хабарларга изоҳ берилди

0

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонда иккинчи хотинга уйланишга расман рухсат берилди” деган мазмунда хабар тарқалди.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Давлат хизматлари агентлиги тизимига кирувчи ФҲДЁ бўлимлари ваколати доирасида бўлгани боис ушбу масалага расман муносабат билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-моддасига кўра, кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бундан ташқари, Оила кодексининг 16-моддасига асосан никоҳ тузишга лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида йўл қўйилмайди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг қисқартмаси — ВМҚ этиб белгиланади. ПҚ дейилганда Президент қарори кўзда тутилади. 2020 йил 10 апрель куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан тарқалаётган хабарда кўрсатилган қарор қабул қилинмаган, дейилади муносабатда.

Маълумот тариқасида, Ўзбекистонда ҳозирги кунда демографик кўрсаткич билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Бир йилда ўртача 750-800 мингга яқин болалар туғилиши қайд этилмоқда.

loading...