ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСДАН ТУЗАЛГАНЛАР СОНИ…

0

 

Самарқанд вилоятида 3 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.

Тузалиб чиққанларнинг 1 нафари 47 ёшли эркак, 2 нафари эса 43, 42 ёшли аёллар бўлиб, барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Уларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан.

Самарқанд вилоятида шу пайтга қадар 175 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар сони 178 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 34 нафар бемор тузалиб, айни пайтда мамлакатимиз бўйИЧА коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2372 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...