ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ОДАМ ЮРАГИ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Одамнинг юраги бир соатда ўртача 4200, бир кеча-кундузда 100 800, бир йилда 36 млн 792 минг, 64 йил — ўртача умри давомида 2, 4 млд марта уради.

2. Беш дақиқада у 5 литр қонни ўзидан ўтказади.

3. Бир соатда инсон юраги 4200 марта уради ва 300 литр қонни ўзидан ўтказади.

4. Юракда доимий равишда танадаги қоннинг 5 фоизи заҳирада туради.

5. Чақалоқнинг юраги она қорнида 4 ҳафталик бўлгач, ура бошлайди ва умрининг охирига қадар тўхтамайди.

6. Ҳомиланинг юраги бир дақиқада 140 марта уради. 12 ҳафталик бўлганда у бир кеча-кундузда 12 литр қонни ўзидан ўтказадиган даражага етади.

7. Ёши улуғ одамнинг юраги 10-15 см атрофидаги ҳажмга эга.

8. Аёл юраги ўртача 250-300 грамм, эркак юраги эса 300-350 грамм вазнга эга.

9. Бизнинг юрагимиз ҳам уриш давомида нафас ростлайди, яъни, дам олади. Ҳаётимиз давомида у йигирма йилча шу тахлит дам олади.

10. Юрак хасталиги ер юзида бўлиб ўтган жами урушлардагига нисбатан икки ҳисса кўпроқ одамни ҳаётдан олиб кетган.

11. Юрак ҳар қисқарганда, 60 миллилитрга яқин қон отади. Ҳар дақиқада бу миқдор 420 миллилитр, бир соатда 25 литр, бир кеча-кундузда 600 литр, бир йилда 200 минг литрга тенг бўлади.

12. Юрак уриши клапанлар ҳар ёпилган маҳал юзага келади.

13. Инфаркт асосан ҳафтанинг якшанбадан душанбага ўтар кечаси хуруж қилади.

14. Одам асабийлашганда, депрессия ҳолатларида юрак дақиқасига 200-250 марта уриши мумкин.

15. Юрак ўз электр импульсларига эга. Шу сабабли у танадан ташқарида ҳам маълум вақт уришдан тўхтамайди.

16. Юрак организмдаги 80 триллионтага яқин тўқималарни қон билан таъминлайди. Агар организмда ортиқча ёғ ҳосил бўлса, бу вазифани адо этиши қийинлашади. Қон ёғ тўқималари орқали ўтишга мажбур бўлади. Шу нарса аксар ҳолатларда жиддий хасталикларни келтириб чиқаради.

17. Одам юрагида 4 та камера, суварак юрагида эса 13 та камера бор. Шунинг учун олимлар суварак юраги асосида одамлар учун сунъий юрак яратишга киришган.

18. Юрак инсон организмида насос вазифасини бажаришини биринчи бўлиб Қадимий Грециялик врач Эразистрат Хиосский айтган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...