ХВФ раҳбари Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

0

Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мактуб йўллади.

“COVID-19 пандемиясининг салбий оқибатлари бутун дунё ҳамжамиятига таъсир қилаётган бугунги фавқулодда шароитда мен мамлакатингиздаги қийинчилик ва хатарларни енгиб ўтишда Ўзбекистон халқи билан бирдам эканимни билдирмоқчиман,“ — дея бошланади нома.

Шунингдек, унда Халқаро валюта фондининг Ижроия кенгаши жорий ҳафтада ушбу ғоят мушкул вазиятда Ўзбекистонга молиявий кўмак тақдим этишни маъқуллагани қайд этилган.

“Ушбу ёрдам Жаҳон банки гуруҳи ва Осиё тараққиёт банкининг кўмаги билан биргаликда бугунги шароитда юзага келган молиявий эҳтиёжларни қондириш имконини беради“ — дейди Кристалина хоним.

Хатда президент томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар давом эттираётганлиги ҳам айтилган.

“Шу муносабат билан ишонтириб айтаманки, кейинги йилларда Ўзбекистон ва ХВФ ўртасида эришилган юқори даражадаги ҳамкорликка таянган ҳолда, зарур маслаҳат ва техник кўмакни тақдим этиш, мутахассисларни тайёрлаш бўйича таълим дастурларини амалга ошириш ҳамда молиявий ёрдам орқали Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёрмиз“ — дейди ХВФ раҳбари.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here