АМЕРИКАЛИК ЭРКАК НИҚОБ ТАҚИШНИ ТАЛАБ ҚИЛГАНИ УЧУН КАФЕ ОШПАЗИНИ ЎЛДИРИШГА АҲД ҚИЛДИ…

0

 

Бу воқеа Американинг Колорадо штатига қарашли Аврора шаҳрида юз берди. Ярим кечаси кафелардан бирига 27 ёшли Келвин Уотсон кириб келди. У тиббиёт ниқобисиз келганди. Ошпаз ундан ниқоб тақишини сўради. Бусиз хизмат кўрсата олмаслигини баён қилди. Эркак қайтиб кетди. Аммо орадан кўп ўтмай қўлида жанговар тўппонча билан кириб келди. Ошпаз иккинчи марта ундан ниқоб тақиб олишини сўради. Ошпазнинг гапларига жавобан юзи аралаш мушт туширди. Қўрқиб кетган ошпаз қочишга тутинди. Эркак эса қўлидаги тўппончадан унга қарата бир неча мароатаба ўқ узди.

Ҳозир ошпаз касалхонага ётқизилган. Айтишларича, жароҳати енгил кечибди. Келвин Уотсон эса қамоққа олинган. Уни фуқарони қасддан ўлдиришга чоғланганликда айблашмоқда.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here