АҚШ ХИТОЙДАН КОРОНАВИРУС УЧУН ТОВОН ПУЛИ ТАЛАБ ҚИЛМОҚДА…

0

 

Америка давлат котиби Майк Помпео Хитой ҳукуматига мурожаат этиб, коронавирус тарқатиш оқибатида ер юзи аҳолисига моддий ва маънавий зарар етказганини баён қилди. Котибнинг айтишича, Хитойнинг айби билан коронавирус пандемияси туфайли 90 мингдан ортиқ америкалик ҳалок бўлди. 36 миллион фуқаро ишсиз қолиб кетган. Бутун дунё кўрган зарар эса 9 триллион доллардан ошиб кетди. Помпео Хитойни шу йўқотишларнинг ҳаммасини тўлаб қўйишга чақирди.

Яна котиб шуни айтдики, ўз вақтида АҚШ коронавирусдан жабрланганларни ҳимоя этиш ва вакцина яратиш мақсадлари учун 10 миллиард доллар ажратди. Асосий айбдор Хитой эса атиги 2 миллиард доллар маблағ ажратди.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here