БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ТОҒА?..

0

 

 

* * *

 

Икки дугона суҳбатидан:

— Биласанми, мен чет элдан келтирилган диванимизни сотиб юбормоқчиман.

— Нега?

— Ўша диванга қарадим дегунча, эримга қилган хиёнатларим ёдимга тушади.

— Уф-ф! Агар эримга қилган хиёнатларимни эслатаверади десам, менинг уйимда ҳеч вақо қолмаган бўларди.

 

* * *

 

Енгилтабиат қиз дугонасига деди:

— Мен таниқли киноюлдузга айланишни ва бутун дунё менинг ҳақимдагина гапиришини истардим.

— Э, маҳалладагиларнинг фақат сен ҳақингда гапириб юришгани камми?

 

* * *

 

Икки дўст учрашиб қолишди.

— Хўш, ишлар қалай?

— Хотиним менга нонвой билан хиёнат қиляпти шекилли. Ҳар куни каравот устида нон ушоқлари пайдо бўлиб қоляпти.

— Ҳа, мен ҳам хотинимдан шубҳадаман. У ярамас сантехник билан учрашиб юрган кўринади.

— Нима, каравотдан унинг асбобларини топиб оляпсанми?

— Йўқ, уйга келдим дегунча, каравотда хотиним билан бирга сантехник ётган бўлади.

 

* * *

 

Психиатр қабулида.

— Дўхтир, менга худди елкамда кичкинагина тимсоҳчалар ўрмалаб юргандек бўлаверади.

— Вей, нимага тимсоҳчаларингизни менга ирғитасиз-а? Нарироқ туринг!

 

* * *

 

Врач ҳамкасбидан сўради:

— Нега беморлардан қанақанги спиртли ичимлик ичишини сўрайверасан? Ташҳис қўйишингда ёрдами тегадими?

— Йўқ, қанча ҳақ олишмни белгилаб оламан.

 

* * *

 

— Тўтиқушингни гапирадиган дегандинг. Мана, сеникига неча марта бордим, лекин тўтининг гапирганини эшитмадим-ку!

— У кимнинг олдида гапириш хавфсиз эканини яхши билади.

 

* * *

 

Икки от учрашиб қолишди. Бири иккинчисига арз қила кетди:

— Хўжайин жонимга тегиб кетди. Гоҳ устимга миниб чоптиради, гоҳ пичан ташитади. Нафас ростлашга вақт бермайди.

— Унда сен жониворларни ҳимоя қилиш жамиятига арз қил!

— Ҳо, саводим борлигини билиб қолса, яна кабинетига олиб кириб ёздирсинми?!.

 

* * *

 

Пингвин боласи барга кириб сотувчидан сўради:

— Мабодо дадамни кўрмадингизми?

Сотувчи:

— Йўқ. Кўриниши қанақа эди?

 

* * *

 

Типратикон боласи ўрмонда адашиб қолди. Ярим тунгача уйини қидириб дайдиди ва ниҳоят кактусга урилиб кетиб овозининг борича бақирди:

— Худога шукр-ей, ойим шу ерда экан!

 

* * *

 

150 килолик балиқ дарё тубига тушгач, шеригига деди:

— Ўлай агар, ҳозиргина бизга тўр ташлаган одамнинг оғирлиги юз килодан кам эмасди!

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here