Бирламчи бозордан уй сотиб олганда тўланадиган 5 фоизлик ставка бекор қилинди

0

“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Huquqiy axborot» телеграм каналида хабар берилди.

Киритилган ўзгартишларга кўра, Ўзбекистонда доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мулк сотиб олинганда мол-мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун шартнома суммасининг 5 фоизи миқдоридаги давлат божининг алоҳида ставкаси чиқариб ташланди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here