Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик учун қарийб 400 миллион сўмлик зарарлар ундирилди

0

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси тезкор шўъбаси ходимлари томонидан Вазирлар Махкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг январь-апрель ойлари давомида олиб борилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан 367 та ноқонуний фойдаланганлик холатлари аниқланди.

Шундан, 270 та ҳолатда электр энергияси, 97 та ҳолатда эса табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузилганлиги юзасидан далолатномалар расмийлаштирилган.

Аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар натижасида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича етказилган 394 млн. сўмлик зарарлар ундирилишига эришилди.

Мисол учун, Бюронинг Асака туман бўлими ходимлари томонидан туманнинг Барака маҳалласи, Ж.Мангуберди кўчасида жойлашган «Мухтасархон орзулари» МЧЖга қарашли «УзВатан» савдо мажмуасида ўтказилган текширишлар давомида туман ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан тузилган электр энергияси етказиб бериш шартномасига кўра «ПК-Электрҳисоб» дастурида тока трансформатори қуввати 50/5 бўлгани ҳолда ҳисоб коэффициенти «10» кўрсатилган бўлса-да, лекин жамият раҳбари О.Холиқов ўзбошимчалик билан тока трансформатори қувватини 100/5 ҳолатга ўзгартириб, таъминотчи корхона манфаатларига қарийб 26 млн. сўм моддий зарар етказганлиги аниқланган.

Шунингдек, Андижон шаҳрининг, Гоголь кўчасида яшовчи фуқаро О.Саидрахимов эса ўз яшаш хонадонида “Давр Файз кошонаси” оилавий корхонага қарашли ошхона ташкил қилиб, умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ЭГХУ сиз, шартномасиз, ўзбошимчалик билан уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиши оқибатида таъминотчи корхонага 10 млн. сўм зарар келтирган.

Ҳозирда ушбу зарар пуллари тўлиқ ундирилиши таъминланган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here