Муборак кунларда яна бир оилага қувонч қайтди

0

Юртимизда Муборак Рамазон ойи кезиб юрибди. Ҳар куни саҳарлик ва ифторлик пайтида қўллар дуога очилади. Дуолар ижобат бўладиган муқаддас ойда МИБ ходимлари ҳам савоб ишлардан тўхтагани йўқ.

Мамлакатимиз бўйлаб карантин давом этаётган бир вақтда Бюронинг давлат ижрочилари енг шимариб, масофадан туриб ўз вазифасини давом эттирмоқда. Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2009 йил 16 март кунги ижро варақасига асосан. қарздор ота Н.Мухамеджановдан ундирувчи Г.Мухамеджанова фойдасига вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Миробод туман бўлими иш юритувида мавжуд.

Ижро ҳужжатига кўра, қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан алимент пулларини ўз вақтида тўламай келган. Оқибатда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиб жиноят судининг 2016 йил 10 март кунги хукмига кўра. карздордан ундирувчи фойдасига 6 млн. 18 минг 686 сум зарар ундириш ҳам белгиланган.

Бўлим томонидан қонун талабларига кўра, Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 42/1-моддасига асосан, қарздорга нибатан 2019 йил 17 майдан Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан ундирувчи фойдасига 4 йил олдин тўланиши лозим бўлган 6 млн. 18 минг 686 сўм миқдоридаги зарар пуллари 2020 йил 19 май куни тўлиқ ундириб берилди.

Эътиборли томони шундаки, давлат ижрочиси Б.Алимардонов томонларга олиб борган тўғри тушунтируви натижасида 2020 йил 19 май куни ушбу оила яраштирилди ва алимент ундириш билан боғлик ижро ҳужжати ундирувчининг мурожаатига кўра тамомланди.

Энди оиланинг 2 нафар вояга етмаган фарзандлари ота-онаси бағрида вояга етади.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here