«НЕКСИЯ» ВА «ЛАСЕТТИ» ТЎҚНАШИБ КЕТДИ. 2 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ. 5 КИШИНИНГ АҲВОЛИ ОҒИР…

2

 

Шу йил 19 май куни соат тахминан 13: 30 да Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳудудида «Нексия» ҳайдовчиси қарама-қарши тарафдаги автомобиллар ҳаракатланадиган йўлга чиқиб, оқибатда «Ласетти» билан тўқнашиб кетди. Натижада «Нексия»даги 19 яшар йўловчи қиз фожиа юз берган жойда ҳалок бўлди. Ҳайдовчи эса касалхонада жон берди.

Яна 5 нафар йўловчи турли даражада жароҳатлар олди. Врачларнинг айтишича, уларнинг аҳволи жуда оғир экан.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

loading...

2 ФИКРЛАР

  1. «NEKSIYa» VA «LASETTI» TO’QNAShIB KETDI. 2 KIShI HALOK BO’LDI. 5 KIShINING AHVOLI OG’IR…
    Admin Olimjon Hayit – 21.05.2020, 17:20
    Shu yil 19 may kuni soat taxminan 13: 30 da Buxoro viloyati Qorako’l tumani hududida «Neksiya» haydovchisi qarama-qarshi tarafdagi avtomobillar harakatlanadigan yo’lga chiqib, oqibatda «Lasetti» bilan to’qnashib ketdi. Natijada «Neksiya»dagi 19 nafar yo’lovchi qiz fojia yuz bergan joyda halok bo’ldi. Haydovchi esa kasalxonada jon berdi.
    Mana shu yerda 19 nafar yo’lovchi qiz emas 19 yashar yo’lovchi qiz bo’lishi kerak menimcha. Uzr fikrim noo’rin bo’lsa

    • Рахмат укажон, эътиборлилигингиз олдида бош эгаман! Хато кетган экан хакикатан. Тузатиб куйдим. Жонингиз омон булсин!

Comments are closed.