НИГЕРИЯЛИК АЁЛ ҚОРА ВА ОҚ ТАНЛИ ЭГИЗАКЛАРНИ ДУНЁГА КЕЛТИРДИ… (ФОТО)

0

 

Нигериялик 31 ёшли Стейси икки ўғил эгизакни дунёга келтирган. Аммо бу эгизакларнинг бири қора танли, иккинчиси оқ танли.

Уларга Дэниел ва Дэвид дея исм беришган. Мундоқ олиб қаралса, Стейси ҳам, эри Бабаджиде ҳам қора танли. Шунга қарамай, эгизакларнинг бири Дэвид олтинранг соч, оқ тан билан дунёга келган. Ундайларни тиббиётда «альбинос»лар деб аташади.

Олимларнинг гапига кўра, альбинизм ирсий касаллик. Организмда меланин етишмаслиги, тери, соч ва кўзларда ирсий пигментлар пайдо бўлиши оқибатида юзага келади.

Хасталик кейинчалик тери ва кўз билан боғлиқ касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Маълум бўлишича, Нигерия альбинослар жуда кўпчиликни ташкил этиши билан дунёда етакчи ўринни эгалларкан. 600 000 дан зиёд нигериялик альбинослар оиласидагилар, кўчадагилар устидан кулиши, масхаралашлар, камситишлардан азоб чекади.

Бироқ Стейси айтдики, ҳануз эгизаклари жуда яхши улғаймоқда. Дэвид ҳақида ҳеч кимдан масхарали, камситиш маъносида гап эшитган эмас. Ўзи эса иккала эгизагини ҳам бирдек севишини қайта-қайта таъкидлади.

 

loading...