ПЕРУДА ШАҲАР МЭРИ МАСТ ҲОЛДА ПОЛИЦИЯ ТАЪҚИБИДАН ҚЎРҚИБ ТОБУТГА ЁТИБ ОЛДИ…

0

 

Перудаги у қадар катта бўлмаган Тантара шаҳар мэри Хайме Роналдо Урбина Торрес шаҳарда карантин ва фавқулодда ҳолат ҳукм сураётганига қарамай, оғайнилари билан ичкилик ичганди. Полиция шарпаси сезилгач, оғайнилари қочиб кетди. Мэр эса қамоққа олишларидан қўрқиб тобутга ётди ва юзида респиратор билан ўзини ўликка солиб олди. Аммо бу ҳолат шаҳарнинг қай бурчагида суратга олингани ҳақида маълумот берилмаган. Мэрга нисбатан чора кўрилган-кўрилмагани ҳам сир тутилган. Шаҳар аҳлининг айтишича, мэр карантин бошлангандан бери кўп маротаба қоидани бузган, ичкилик ичиб ҳеч қандай ниқобларсиз кўча кезган. Карантин бошлангандан кейин тахминан икки ойга қаергадир кетиб ҳам қолган. Шаҳарга қайтгандан кейин эса мана шундай вазият кузатилди. Ваҳоланки, карантин ҳамда фавқулодда ҳолатни назорат қилиш биринчи навбатда унинг вазифаси. Қолаверса, шаҳар каттаси шу ишларни қилса, қолганлардан нима кутиш мумкин?..

Эслатиб ўтамиз, Шимолий ва Жанубий Америка ҳозир коронавирус пандемиясининг нақ марказига айланган. Ўлим ҳолатлари, касал юқтиришлар авж паллага кирган. Ҳозирга қадар бу ҳудудларда 2, 1 миллион нафар одам коронавирус юқтирган.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here