РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ…

0

 

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 22 майидан бошлаб:

«Сариқ» ва «Яшил» тоифага киритилган ҳудудларда:

Очиқ сайилгоҳ, Музей, Санъат галереялари фаолиятини йўлга қўйишга РУХСАТ БЕРИЛАДИ.

Очиқ сайилгоҳларда жойлашган ўйингоҳ ва овқатланиш шохобчалари бундан мустасно.

Бунда, коронавирус инфекцияси иккинчи тўлқинини олдини олиш мақсадида:

Ушбу масканларга кириш жойларида мажбурий равишда барча ташриф буюрувчилар тана хароратлари ўлчаган ҳолда киритилиши (тепловизор ёки пирометр),

Шахсий ҳимоя воситаларида бўлишлари (ниқоб), ташриф буюрувчилар 2 метрлик ижтимоий масофани сақлашлари талаб этилади.

Бундан ташқари, ушбу масканларда ташриф буюрувчилар уч кишидан кўп бўлиб тўпланишларини олдини олиш бўйича мазкур сайилгоҳ, кўнгил очар маскан ва музейлар раҳбарияти зиммасига юклатилади.

loading...