САНКТ-ПЕТЕРБУРГЛИК ЭРКАК ВОЯГА ЕТМАГАН ЎҒЛИНИ ХОҲЛОВЧИЛАРГА ТЕКИНГА БЕРИШНИ ИСТАДИ…

0

 

Шу мазмундаги эълон интернетдаги «Avito» савдо майдончасида, «уй жониворлари» рубрикаси остида эълон қилинган. Боланинг ёши 8-11 атрофида экани айтилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари эълонга кўзлари тушган заҳоти уни интернетдан олиб ташлашди ва эълон муаллифини қидиришга тушишди.

Эълонда эркак шундай ёзганди:

«Ёлғонни кўп гапиради. Қайсар ва худбин. Катталарни умуман ҳурмат қилмайди. Ўқишни жинидан ёмон кўради. Уй ишларида умуман ёрдамлашмайди. Кун бўйи компьютер ўйинларини ўйнаб вақт ўтказади. Ўғирликка мойил…»

Петербургдаги болалар омбудсмени Анна Митянина эълонни биринчи бўлиб кўриб қолганди. Айнан у полиция ва тергов қўмитасига шу ҳақда маълум қилди. Унинг айтишича, ҳозирги карантин жараёнида ота-оналар депрессия ҳолатига тушиши тайин. Аммо бунчаликка бориш барибир одамгарчиликка сира тўғри келмайди. Ўз пушти камаридан бўлган болани бировга бериб юбориш учун одам ҳайвоний жиҳатларга эга бўлиши лозим.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here