Шавкат Мирзиёев: Маскаларни ечишга ҳали ҳеч ким рухсат бергани йўқ (видео)

0

Ўзбекистонликлар карантин нормаларига риоя этган ҳолда яшашни ва ишлашни ўрганиши керак, бу фақат фойдага хизмат қилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 19 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

«Яна бир марта қайтараман — карантин даврида яшаш ва ишлашга ўрганишимиз керак. Карантин нормаларига риоя этиш керак, маскаларни ечишга ҳали ҳеч ким рухсат бергани йўқ. Жамоат транспорти фаолиятига рухсат бермаяпмиз. Ҳали хавф-хатар жуда катта», — деди давлат раҳбари.

«Давлат чораларни кўрмаса, натижа бўлмайди — мана шуни ҳамма билиши керак. Карантин нормаларига риоя этиб, иқтисодиётни тиклаш керак деган вазифа қўйиляпти. Бу шароитда яшашни ҳам, ишлашни ҳам ўрганишимиз керак. Бу фақат бизга фойда бўлади», — дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.

Daryo.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here