Ўзбекистонда «АИ-80» маркали бензин нархи 3000 сўм бўлгани ростми?

0

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига қарашли бўлган Чинобод нефть базаси томонидан «АИ-80» маркали бензин нархи 3000 сўм қилиб белгиланганига оид маълумотлар тарқалди. Маълум бўлишича, нефтбаза ушбу маркадаги бензинни 3000 сўмдан фақат юридик шахсларга сотади, деб ёзмоқда kun.uz.

Kun.uz’нинг ишончли манбалари хабар беришича, “Чинобод нефт базаси” МЧЖ томонидан Бухорода ишлаб чиқариладиган АИ-80 маркали бензин биржадан арзонроқ сотиб олинган ва мазкур корхона уни ўзининг транспорт, солиқ, ишчиларининг ойлиги каби харажатларини ҳисобга олиб 3000 сўм қилиб белгилаган.

Лекин жисмоний шахслар бензинни бу нархда сотиб ололмайди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган нарх улгуржи нарх бўлиб, фақатгина АЁҚШлар АИ-80 маркали бензинни ушбу нархда сотиб олиши мумкин. АЁҚШлар ҳам ўз навбатида транспорт, солиқ, ишчиларга тўланадиган маош ва бошқа харажатларни қўшиб, бензинни 3500 сўмдан 4000 сўмгача сотиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 1 май кунидан бошлаб Аи-80 маркали бензин ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинган.

Шунингдек, нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан АИ-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси фақат биржа савдолари орқали сотилиши белгилаб қўйилган.

3 майдан эътиборан АИ-80 маркали бензин нархи 500 сўмга арзонлашиб, 4000 сўмдан сотувга чиқарилганди. Шунингдек, дизель ёқилғисининг нархи ҳам арзонлашган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here