Хонадонида 130 туп “кўкнори” парвариш қилаётган шахснинг қилмиши фош этилди

0

Юртимизда коронавирус пандемиясига қарши курашиш, даврида аҳолининг томорқа майдонларидан оқилона фойдаланиш масаласига муҳим эътибор қаратилмоқда. Аммо, мўмай даромад орттириш илинжидаги айрим шахслар ҳам борки улар ўз томорқаларидан қинғир мақсадларда фойдаланишга уринишмоқда.

Яқинда Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда “Қора дори – 2020” тезкор тадбири доирасида гиёҳвандлик воситаларининг етиштирилиши билан боғлиқ жиноятни фош этишди.

Вилоятнинг Олтинкўл туманида яшовчи фуқаро Х.Ш яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, ушбу шахс ўз хонадонида 130 туп “кўкнори” гиёҳвандлик ўсимлигини парвариши қилиб келаётганлиги аниқланди.

“Ҳар ким экканини ўради” – дея бежиз айтилмас экан.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаркатлари олиб борилмоқда.

 

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here