ДИҚҚАТ! ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛАР СОНИ ЯНА ОШДИ!!!

0

 

2020 йил 21 май соат 23: 00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2967 (+3) нафарни ташкил қилмоқда.

Бугун янги қайд этилган 28 ҳолатдан 7 нафари ҳалқаро юк ташишга ихтисослашган автомашина ҳайдовчилари бўлса, 1 нафари хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар орасидан тасдиқланди. Энг ачинарлиси, Тошкент шаҳри, Навоий ва Самарқанд вилоятларида 20 ҳолатда касаллик аҳоли орасидан аниқланиб, коронавирус инфекциясига чалинган 3 нафар фуқаро бошқа фуқаролар билан яқин мулоқотда бўлиб, касалликни жами 17 нафар оила аъзолари, яқинлари ва ҳамкасбларига юқтирган. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Айни пайтда юртимизда 2407 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда 547 нафар бемор даволанмоқда. Барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here