“Фермерлар: Ҳурматли президент, Сизга йўллаган ушбу мурожаатимиз боис раҳбарлар бизни қамаши ҳам мумкин…” видеомурожаатига расмий изоҳ берилди

0

Ижтимой тармоқлар орқали жорий йилнинг 19 май куни “Фермерлар: Ҳурматли президент, Сизга йўллаган ушбу мурожаатимиз боис раҳбарлар бизни қамаши ҳам мумкин…” қолдирилган хабар юзасидан расмий муносабат берилди.

Унга кўра, Пахта ва ғаллага ихтисослашган “Саидмуродова Солия” фермер хўжалиги раҳбари Н.Холмуродов жаҳл устида ижтимоий тармоқларлар орқали қилган мурожаатида туман ҳокими Э.Алимовнинг ҳаракатларидан норозилик билдирган. Кейин яна ўзлари ижтимоий тармоққа қилган мурожаати нотўғри эканлиги ҳақида қайтаддан видео изоҳ беришган.

Музрабод туман ИИБ бошлиғи майор Ш.Нармуратовнинг холат юзасидан берган маълумотига кўра, Музрабод тумани “Янги авлод” СИУ ҳудудида жойлашган “Саидмуродова Солия” фермер хўжалиги раҳбари Нажмиддин Холмуродов жорий йилнинг 7 май куни Музрабод туманида жойлашган Янгиобод қишлоқ ва ўрмон хўжалиги касб-ҳунар коллежи биносида туман ҳокимининг фермерлар билан бўлиб ўтган йиғилишида Музрабод туман ИИБ ходимларини қонуний талабини бажармагани учун холат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси 1-қисмига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, маъмурий ишлар бўйича Музрабод туман суди томонидан 2020 йил 7 май куни энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида, яъни 446 минг сўм жарима жазоси тайинланган. Лекин, фуқаро Н.Холмуродовга ҳеч қандай 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлангани йўқ, фақат жарима жазоси тайинлангани рост.

“Фуқаро Н.Холмуродовга нисбатан профилактика инспекторлари томонидан ҳеч қандай таъзиқ ёки мажбурий куч ишлатиш ҳолатлари содир этилмаган”,— дейилади хабарда.

Human.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here